Light | 15:06 / 11.08.2016
25556
7 дақиқада ўқилади

Мурод Назаровдан мастер-класс: “Она заминда яшаш, севиш ва муваффақиятга эришиш”

10 сентябрь куни Тошкент шаҳрида омадли ишбилармон, Murad Buildings қурилиш-девелопер компаниясининг асосчиси Мурод Назаровнинг “Она заминда яшаш, севиш ва муваффақиятга эришиш” номли мастер-класси бўлиб ўтади. Мастер-классда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши халқаро мураббийлардан бири Майкл Бенг иштирок этади. 

Омаднинг ҳақиқий калити катта мақсадларни кўзлаш ва уларга эришиш йўлида тўғри қарорлар қабул қилишдан иборатдир. Мазкур мастер-класснинг ўзига хослиги шундаки, у Ўзбекистондаги амалий тажриба ва муваффақиятга асосланган. Мурод Назаров ва таклиф қилинган эксперт Майкл Бенг ўз маслаҳатлари ва қимматли тажрибалари билан ўртоқлашишади, шу билан бирга сизга илҳом бағишлашади. Бу ажойиб мастер-класс сизнинг дунёқарашингизни ва умуман ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкин, зеро бугунги кунга келиб, бундай мастер-класслар – янги билимларни эгаллашнинг энг самарали усулларидан бирига айланмоқда. Орзу қилганга яраша, чин дилдан орзу қилиш керак ва бунда нафақат бой бўлиш, балки бахтли бўлиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Тадбирда иштирокчилар ўз ишининг эътирофга сазовор бўлган усталарига саволлар билан мурожаат қилишлари, ҳамкорлик ва дўстона муносабатларга замин ясаши мумкин бўлган янги қизиқ танишувларни йўлга қўйиш имконига эга бўлишади.     

Мастер-класс нафақат эндигина иш бошлаётган тадбиркорлар учун, балки она заминда яшаб, севиб, муваффақиятга эришишни хоҳловчи барча ишбилармонлар учун қизиқ бўлиши шубҳасиз. Ёшлар ва эндигина иш бошловчи тадбиркорларнинг ушбу тадбирда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш учун имтиёзлар яратилган. Ушбу мастер-классда иштирок этиш – Ўзбекистонда бизнес юритиш ноёб тажрибаси ҳақида билимга эга бўлиш учун ажойиб имконият. 

“Икки мэтр бизнесни йўлга қўйиш ва бошқаришнинг изчил усуллари билан ўртоқлашишади, бизнес, савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш ва тайм-менежментда, шунингдек ҳаётимиздаги бошқа долзарб соҳаларда муҳим принципларни қўллаш ҳисобига янада ишончли ва ваколатли ҳаракат қилишга кўмаклашишади. Сўзга чиқувчиларнинг улкан тажрибаси нафақат назарияга, балки амалиётга асосланган, замонавий Ўзбекистон шароитига мослашган долзарб  маслаҳатлар билан ўртоқлашиш имконини беради. Хусусан, Мурод Назаров ўз ҳаёти тафсилотлари  билан бўлишади, бошқалар такрорламаслиги учун йўл қўйган хатолари ҳақида сўзлаб беради. Мастер-классда истакларни амалга оширишнинг синалган самарали усулларига батафсил тўхталиб ўтилади. Мурод Назаров ва Майкл Бенгнинг миссиялари шуниси билан ўхшашки, уларнинг иккиси ҳам ҳаётни янада яхшироқ қилиш ва атрофдаги инсонларга бахт улашишга ҳаракат қилишади”, - дея таъкидлайди BeTheChangeGroup раҳбари Лев Гавриш

Семинар 2016 йилнинг 10 сентябрида бўлиб ўтади. Тадбир дастурида иштирокчиларнинг бир-бирлари билан мулоқот қилишлари учун танаффуслар бўлиши кўзланган. Ташриф буюрган барча меҳмонларни спикер совғалари кутмоқда. Тадбир ва чипталарни қўлга киритишга доир қўшимча маълумотларни  www.change.uz сайти ёки (+99890) 994-12-11, (+99890) 995-12-11 телефонлари орқали олишингиз мумкин. 

Ҳамкорлар: NESCAFEGOLDBarista, vPodarok.uz, UniquePresentMediaHolding, AfishaMedia, Gazeta.uz, MICEGroup, ChekhovSportClub, WebNow, Bruno, Razzione, IBT, LEDDESIGNGROUP, SalomTelekom, Курьерская служба TezGo, Istemolchi.uz, MagicGalaxy. 

Спикерлар ҳақида

Мурад Назаров — омадли ишбилармон ва тадбиркор, Murad Buildings компанияси асосчиси. Мурод Назаров бошчилигидаги биринчи йирик тижорат кўчмас мулки 2007 йилда бунёд этилган Avalon бизнес-маркази бўлди. Шунингдек унинг лойиҳалари орасидан Millenium (2011) турар-жой комплекси, KDB банк биноси (2013), “Кўкча қўрғони”, Central  (2015), “Гулсарой”, “Амир Темур”, Green city (2016) турар жой комплекслари ҳамда White Trio (2016), Duomo di Felicita (2017) бизнес-марказлари ўрин олган. 

2016 йилда у “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб” ноёб коллекция китобини яратиш ғоясининг муаллифи сифатида ўзини намоён қилди. Ушбу китоб хорижда инглиз ва рус тилларида нашр қилинган. 

Мурод Назаровни бизнес амбицияларни ўз соҳаси ва умуман жамият ривожига ҳисса қўшиш, иш ва оила ўртасида мутаносибликни сақлаш, хайрия ишлари ҳамда янги лойиҳалар учун  ғоялар ва имкониятлар билан уйғунлаштириш қобилияти ажратиб туради. Тадбиркор ўз ҳаётида хайрия ишларига алоҳида эътибор қаратади. Мазкур мастер-классда Мурод Назаровнинг иштироки хайрия мақсадида ҳам йўлга қўйилган. Тадбирдан тушган маблағлар турар-жойлар ҳовлисида замонавий болалар майдончаларининг қурилишига сарфланади.  

Майкл Бенг савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш кўникмалари бўйича энг яхши халқаро мураббийлардан бири ҳисобланади. Майкл Бэнг Panasonic, Toyota, Volvo, Renault, Landrover, Nestle, Unilever, Heineken, Toshiba каби халқаро компанияларда хизмат кўрсатувчи  минглаб сотувчилар, савдо-сотиқ менежерлари, топ-менежерлар ва ишбилармонларга сабоқ берган. Шунингдек Россиянинг «Сбербанк», «Мегафон», «Омск-Аско», «Национальная страховая группа» каби компаниялар мутахассислари унинг кўрсатмаларига амал қилишади. Майклнинг савдо-сотиқ соҳасида ва семинар ўтказишдаги тажрибаси бутун Европа, Россия, Япония, Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Исроилда машҳурдир. 

Be The Change Group компанияси ҳақида

Компанияга 2015 йилда асос солинган. Асосий фаолияти – ўз соҳасининг усталари иштирокида ихтисослашган семинарлар, маърузалар ва тренингларни ташкиллаштириш, мустақил билим олиш ва бизнесни ривожлантириш бўйича турли дастурлар яратиш. Компания директори - Лев Михайлович Гавриш – Ўзбек-Япон Марказининг Профессионал Менежмент Дастури битирувчиси. Таълим даражасини оширишга ва мамлакатлараро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган халқаро лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга.

Бугунги кунга келиб, компания ўз соҳасининг етук усталари бўлган Брайан Трейси, Жон Пол Кинг, Игорь Манн, Дмитрий Турусин, Николай Дорощук, Денис Каплунов каби машҳур лекторларнинг бир қатор бизнес-семинарларини муваффақиятли ўтказган. 

Журналистлар учун контактлар:
Тадбир матбуот хизмати
Pr&SMM Unique Present Media Holding бўлими
Телефон рақами: +99890185 20 63 
malika@upc.uz

Семинар ташкилотчиси
Be The Change Group компанияси
Камола Гулямжанова
Телефон рақами: +99890 9941211
info@change.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид