Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония узоқ ороллар ҳимояси учун янги ракета қурилмаларини ишга туширади
Япония ҳукумати Шарқий Хитой денгизидаги узоқ ҳудудларнинг ҳимоя даражасини ошириш учун Окинава префектурасидаги Сакисима архипелагидаги мобил ракета қурилмаларини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Маҳаллий "Иомиури" газетасининг маълум қилишича, янги ракетларнинг кутилаётган ҳаракат радиуси тахминан 300 километрни ташкил қилади, бу узоқ ороллар ҳимояси учун етарлидир.
Мазкур лойиҳа харажатлари 2017 молия йили бюджетига киритилади (2017 йилнинг 1 апрелидан бошланади), мобил ракета платформаларини кенгайтириш эса 2023 йилга бориб, тўлиқ якунланади.
Узоқ ороллар ҳимоя даражасини кўтариш лойиҳаси 2013 йилда қайта кўриб чиқилган миллий хавфсизликнинг янги дастурига киритилган эди, 2016 йилнинг апрелида эса уларни иқтисодий қўллаб-қуввватлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025