Спорт | 04:24 / 18.08.2016
16561
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" "Севилья"ни мағлуб этиб, Испания Суперкубогини қўлга киритди

Испания Суперкубогининг жавоб учрашувида “Барселона” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Арда Туран (32-, 46-дақиқа) ва Лионель Месси (55-дақиқа) муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасиги биринчи учрашув ҳам “Барселона” фойдасига 2:0 ҳисоби билан якунланган эди.

Испания Суперкубоги. Жавоб учрашуви.

Барселона (Барселона) – Севилья (Севилья) – 3:0

Голлар: Туран, 10 (1:0); Туран, 46 (2:0); Месси, 55 (3:0).

Ноаниқ пенальти: Иборра, 32.

Огоҳлантириш: Умтити, 32 – Сарабия, 90.


Мавзуга оид