Спорт | 07:27 / 20.08.2016
15411
2 дақиқада ўқилади

Рио-2016: Россиялик курашчи оғир жароҳати билан финалда иштирок этди

Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида кумуш медаль соҳиби бўлган Аниуар Гедуев финал баҳсида ярим финалда олган жароҳати билан эронлик Ҳасан Язданийга қарши беллашди. Гедуевнинг ярим финалда олган жароҳати унинг олтин медални қўлга киритишида панд берган омил бўлди. 

Ярим финалдан кейин спортчининг бошидан қон кета бошлаган. Ҳакамлар уни умуман финал баҳсига қўймоқчи бўлмаганлар. Бироқ унинг боши яхшилаб бинтлангандан кейин унга финалда иштирок этишга рухсат берилган.   

"Ярим финалдан кейин Аниуарда қаттиқ қон кета бошлади. Биз Олимпия қишлоғига бориб, жароҳатини тиктириб келдик. Мусобақаларнинг бош шифокори уни бошини бўйни билан зич қилиб бинтлаб қўйишимизни талаб қилди. Йўқса Аниуар финалдан олиниши айтилди. Шунинг учун у нафас олишга қийналди. Эронлик ҳам атайлаб унинг қон оқаётган кўзига қарши ишлади", деб айтмоқда спортчининг мураббийи Алексей Казиев.
 
Гедуев беллашувнинг охирги дақиқаларида бўйнидаги боғлам нафасини сиқа бошлагани сабабли деярли нафас ололмай ва чап кўзига жароҳати сабабли кўрмай қолган. 

 

Мавзуга оид