Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боксчи Алоян: "Рақибимни олтин билан қутлайман, у охиригача курашди"
2016 йилги Олимпия ўйинларида Россия шарафини ҳимоя қилган боксчи Михаил Алоян ўзининг Рио-де-Жанейродаги финал жангига изоҳ берди. Бу ҳақида "Р-Спорт" маълум қилди.
"Биринчидан, рақибимни олтин медаль билан қутлайман, у охиригача курашди. Иккинчи раундда у ғолиб бўлди, учинчи раундда эса, назаримда мураббий томонидан берилган маслаҳатни тўлиқ бажардим. Ҳакамлар сўнгги раундни менинг фойдамга ҳал қилишлари керакдек туюлди".
Россиялик спортчи ўзининг мағлубиятида ҳеч кимни айбламоқчи эмаслигини таъкидлади.
"Бу вазиятда ўзимни айблаш осонроқ, - деди Алоян. - Бундан-да яхши курашсам бўлар эди. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўлди".
Эслатиб ўтамиз, россиялик боксчи Михаил Алоян 52 килограммгача бўлган вазнда Бразилиядаги ёзги Ўйинларда ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоировга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025