Хакерлар томонидан Mail.ru’нинг миллионлаб аккаунтлари ҳақидаги маълумотлар ўғриланди
Mail.Ru Group компанияси сайтларида рўйхатга олинган 25 млн га яқин аккаунт ҳақида маълумот номаълум хакерлар томонидан ўғриланган. CNET портали маълумотларига кўра, бу ҳужум ортида 2 хакер турган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, хакерлар cfire.mail.ru сайтидаги 12,8 млн, parapa.mail.ru’даги 8,9 млн профил ва tanks.mail.ru’даги 3,2 млн профилга кира олган.
Хакерлар қўлига фойдаланувчилар тахаллуслари, электрон манзиллари, парол ва туғилагн кунлари ҳақидаги маълумот тушган. Тахмин қилинишича, хакерлар шунингдек баъзи бузилган аккаунтлар эгаларининг IP-манзиллари, жойлашган жойлари ва телефон рақамлари ҳақидаги маълумотларни билиб олишган.
Хакерлар маълумотларга кириш учун юқорида айтилган сайтларда қўлланган vBulletin дастуридаги заиф жойдан фойдаланишган. Таъкидланишича, аккаунтлари бузилган кўплаб фойдаланувчилар парол сифатида "123456789" каби пароллардан фойдаланишган. Бу паролларни брутфорс усулида осон аниқлаш мумкин.
Хакерлар ўғрилаган маълумотларни чоп этган LeakedSource.com порталида ҳужум август бошида амалга оширилгани айтилган.
Май ойи бошида почта сервисларининг 272,3 млн фойдаланувчиси ҳақида маълумотлар ошкор бўлгани маълум қилинганди. Маълумотларга кўра, хакерлар шу жумладан Mail.ru’нинг 57 млн та почта қутисига кира олган.
Мавзуга оид
21:59 / 19.09.2024
Эронлик хакерлар Байден штабига Трамп ҳақида маълумотлар юборгани маълум бўлди
17:55 / 22.10.2018
Алишер Усмонов нима учун Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди?
09:48 / 01.12.2016
Google’га йирик хакерлик ҳужуми уюштирилди
23:48 / 01.11.2016