Жамият | 20:02 / 26.08.2016
5112
1 дақиқада ўқилади

Нормандиядаги пляжда қоя кўчкиси видеога олинди

25 августда Нормандиядаги гавжум пляжлардан бири ёнида қоя кўчкиси юз берди. BFMTV телеканалининг маълум қилишича, кўчкидан ҳеч ким жабр кўрмаган. Сувга 50 минг тоннага яқин тупроқ, қум ва қоя жинслари қулаган. Маҳаллий аҳоли учун бу ҳодиса анчагина одатий ҳолдир. Бироқ ҳукумат сайёҳларни соҳил бўйлаб сайрлар ва кимсасиз пляжларда ҳордиқ вақтида эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид