Путин бир гуруҳ генералларни лавозимларидан бўшатди
Россия президенти Владимир Путин 8 нафар генерални ўз лавозимидан бўшатди.
Таъкидланишича, Путин Россия Тергов қўмитасининг икки генерали – Тергов қўмитаси фаолиятини таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Виталий Фролов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида процессуал назорат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий Шершаковни ўз лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Бундан ташқари, Бошқордистон ички ишлар вазири ўринбосари Вячеслав Андреев, Красноярск ўлкаси бўйича ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Вадим Антонов, Россия ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи ўринбосари Василий Бикадоров, Оренбург вилояти фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари бош бошқармаси бошлиғи Пётр Иванов, Россия ички ишлар вазирлиги ташқи қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алексей Лаушкин, Тамбов вилояти тергов бошқармаси бошлиғи Александр Тисковский ўз лавозимидан четлатилди.
Мавзуга оид
17:29
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024