Жаҳон | 16:06 / 26.08.2016
6569
1 дақиқада ўқилади

Сеулда Lotte Group корпорацияси раҳбари ўринбосари жонсиз ҳолда топилди

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридан 50 км масофадаги қишлоқлардан бирида япон-корейс конгломерати Lotte Group раҳбари ўринбосари Ин-Вон Лининг жасади топилди. Бу ҳақда Yonhap хабар тарқатди.

Аниқлик киритилишича, у бугун хайрия жамғармаси фаолияти билан боғлиқ солиқларни яшириш ва молиявий айбловлар (500 млн доллар миқдорида) бўйича прокурор олдида жавоб бериши керак бўлган.

Полиция у ўз ўлими олдидан қолдирган мактубни ҳам топган. Ли ўлим олди хатида унга нисбатан қўйилган айбловлар ҳақиқатдан йироқ эканини билдирган. Марҳум тадрибкор 69 ёшда эди.

Айни вақтда Lotte Group оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Ўтган йилда компанияда холдинг асосчилари бўлган хонадон вакиллари ўртасида ҳокимият учун кураш кечди, кейин эса прокуратура молиявий ҳужжатлар ва ҳисоботлар билан қизиқиб қолди. Ёз фасли аввалида компаниянинг 17та офиси бўйлаб ҳужжатлар текширилганди.

Мавзуга оид