Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Африка мамлакатларига катта миқдорда сармоя киритади
Япония бош вазири Синдзо Абэ 2018-йилгача Африка мамлакатларига 30 млрд доллар сармоя киритишга ваъда берди. Шундан 10 млрд доллари инфратузилмаларни ривожлантиришга сарф этилади, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.
"Фикримча, хусусий сектордаги сармоялар билан бирга умумий маблағ 30 млрд долларни ташкил этади", — деган Абэ, Кения пойтахти Найробида бўлиб ўтган Африка тараққиёти бўйича Халқаро конференцияда қилган чиқишида.
Абэ анжуман чоғида Африка мамлакатлари етакчилари, жумладан Кения президенти Ухуру Кениата ва ЖАР президенти Жейкоб Зума билан ҳам учрашади.
Африка тараққиётига бағишланган мазкур конференция олтинчи маротаба ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад, Африка мамлакатлари билан савдога туртки бериш ва уларга ёрдам кўрсатишдир.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025