Жамият | 14:16 / 28.08.2016
6069
1 дақиқада ўқилади

Хитойда автобуслар иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Хитой жанубида шаҳарлараро қатновни амалга оширувчи 2 автобус ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди ва 42 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Sina агентлиги хабарига кўра, бу ЙТҲ Гуанси-Чжуан мухтор вилояти ҳудудидаги Наньнин округидаги йўллардан бирида рўй берган. Автобуслар Гунчжоу-Куньмин шаҳарлари йўналишида бўлган.

Жароҳатланганлар шифохонага еткизилган, ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид