Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда қочқинлар лагерида муштлашув юз берди
Болгария жанубидаги қочқинлар лагерида 800 га яқин муҳожир оммавий муштлашув уюштирди. Бетартибликлар тунги пайт афғонлар ва ироқликлар ўртасида чиқди. Бу ҳақда Novinite агентлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, муштлашув оқибатида 3 киши жароҳат олди. Муштлашувдан кейин лагерга 50 нафар полициячи келган, улар бу ердаги тартибни назорат қиладилар.
Аввалроқ Болгария ҳукумати қочқинлар лагерини кенгайтиришга қарор қилгани маълум қилинганди, яқин орада у 3 мингга яқин муҳожирни қабул қилиши мумкин.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
09:14 / 27.04.2025
Тошкентда йигит ўзига таниш қизни калтаклади, мактаблардан бирида эса икки ўқувчи жанжаллашди
23:57 / 17.03.2025