Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агуэро ўйин вақтида «Вест Ҳэм» ҳимоячисини ургани учун дисквалификация қилинади
Англии футбол ассоциацияси томонидан«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэрога «Вест Ҳэм» (3:1) клубига қарши ўйин вақтида рақиб футболчисига тирсаги билан қасддан зарба бериш айби қўйилди.
Ўйин вақтида у рақибнинг янги зеландиялик ҳимоячиси Уинстон Ридни тирсаги билан урганди.

«Серхио Агуэро қўпол ҳаракат қилганликда айбланди. Унинг ҳаракатини бош ҳакам пайқамай қолди. Аммо бу вазият видеолавҳаларда очиқ кўринмоқда. Яқин вақт ичида Футбол ассоциацияси футболчини жазолаш ҳақидаги қарорини эълон қилади», дейилган «Манчестер Сити» сайтида.
BBC Sport хабарига кўра футболчи 3 ўйинга дисквалификация қилинади. Агар бу содир бўлса, Агуэро жамоасига «Манчестер Юнайтед», «Борнмут» ва «Суонси» жамоаларига қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
14:49 / 23.11.2023
Ўзбекистон ўсмирлари Англияни ЖЧдан чиқариб юборди. Навбатда Франция
14:47 / 03.11.2023
Расман: Ўзбекистон U20 жамоаси аъзоси ОФК томонидан 4 йилга дисквалификация қилинди
16:39 / 18.01.2021
Месси «Барселона»да илк бор «қизил» олди. Бунга қандай реакция бўлди ва у қанча вақтга дисквалификация қилинади?
14:55 / 30.11.2020