Жаҳон | 19:25 / 31.08.2016
11314
1 дақиқада ўқилади

Бир қатор давлатлар Сингапурга бормасликни тавсия қилишмоқда

Сингапурда Зика вирусига чалинган кишилар сешанба куни 82 нафарга етди. АҚШ ҳомиладор аёлларни бу ерга бориш хавфидан огоҳлантираётган давлатлар қаторига қўшилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар қилди. 

Маълум бир чивин турлари орқали юқадиган Зика вируси 2015 йилда Бразилияда аниқланди ва ўшандан бери Шимолий ва Жанубий Америкагача тарқалди. Вирус ҳомиладор аёллар учун катта хавф туғдиради, зеро у гўдакларда микроцефалия туғма нуқсонини келтириб чиқаради (болаларнинг боши кичик ва мияси яхши ривожланмаган бўлади).

Сешанба куни АҚШ ҳомиладор аёлларни Сингапурга саёҳат қилишдан сақланишга чорловчи Австралия, Тайвань ва Жанубий Корея мамлакатлари қаторига қўшилди. 

Огоҳлантиришлар вируснинг тарқалиши Сингапур ҳудудидан ташқарига чиққанидан сўнг чоп этилди. 


 

Мавзуга оид