Икки ғилдиракли ҳайдовчисиз Cyclotron электромобили
Канадалик муҳандис-механик ва Bombardier компаниясининг раҳбари Чарльз Бомбардье ўзининг ҳайдовчисиз электрон автомобиль концептини тузди. У «Тахт» фильмидаги Tron Light Cycle ҳамда ўзини мувозанатда тутиб тура оладиган Lit Motors'нинг икки ғилдиракли C1 электромобилидан илҳом олди ва унга Cyclotron деб ном берди. Канадаликларнинг лойиҳаси вертикаль барқарорлик концептини кўтарувчи гироскоп тизимига асосланади. Ноёб мосламали ғилдирак машинанинг икки йўналишда ҳаракат қилувчи қобилиятига жавоб беради. Электродвигатель иккала ғилдиракни қишда яхши ҳаракатланиши учун ёрдам беради. Энергияни тежаш учун тўлиқ драйв режимини ўчириш кўзда тутилган. Cyclotron симсиз йўл билан қувват олади.
Электрокар иккита йўловчига мўлжалланган. Улар учун кабинада иситиш тизимили иккита созланувчи ўриндиқ, шовқин камайтирувчи тизим ва кишиларга мустақил тарзда бориш керак бўлган ҳудудни белгилашга ёрдам берувчи ҳайдовчисиз технология мавжуд. Капалак қанотини ёдга солувчи эшиклар тепага очилади. Муҳандис шу тариқа парковка вақти жойларни тежашни ва қўшни машиналардаги қўпол йўловчиларнинг машинадан тушаётганда ёки чиқаётганда тасодифий зарар етказиш ҳолатини камайтиришни мақсад қилган. Бундан ташқари, икки кишилик Cyclotron мотоциклининг кичик ҳажмда эканлиги йўллардаги тиқилинч ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
14:59 / 09.11.2024
Шаҳарчани бутунлай вайрон қилган ҳалокат: Канадада Франция ҳарбий кемаси қандай портлаганди?
23:30 / 07.11.2024
Канада TikTokʼдан мамлакатдаги бўлинмасини ёпишни талаб қилди
16:11 / 22.10.2024