Фан-техника | 16:14 / 01.09.2016
15437
1 дақиқада ўқилади
Йўллардаги тирбандликни четлаб ўтишнинг самарали усули таклиф қилинди
Америкалик экспертлар йўллардаги тирбандликни четлаб ўтишнинг самарали усулини таклиф қилишди. Бунинг учун ҳар бир машина шундай ҳаракатланиши керакки, ундан олдиндаги ва орқасидаги автомобиллар орасидаги масофа тенг бўлиши лозим. Мутахассислар ғоясини намойиш қилувчи видео YouTube’нинг CGP Grey таълим каналида тақдим қилинган, Popular Mechanics нашри бу ҳақида қисқа маълумот берган.
Ушбу ғояни амалда қўллаш бироз қийин, зеро бунинг учун йўлда ҳаракатланаётган ҳар бир ҳайдовчи ғоядан бохабар қилиниши керак. У инсон омили билан боғлиқ камчиликлардан холи ҳайдовчисиз транспорт воситалари учун айни муддао бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
22:20 / 23.09.2024
АҚШ Хитой ва Россия технологияси мавжуд «ақлли» автомобилларни тақиқлашни таклиф қилмоқда
16:57 / 17.09.2024
Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб мега тирбандлик юзага келди
10:00 / 02.06.2024