Жамият | 14:23 / 02.09.2016
12501
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг узун кўприк ўз ишини тўхтатди

Хунань провинцияси Чжанцзяцзе Миллий паркидаги Гранд-Каньон узра қурилган дунёдаги энг узун шиша кўприк вақтинчалик ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақида China News Service агентлиги хабар берди. 

Шиша кўприк 20 август куни тест режимида очилган эди. 

Агентлик маълумотларига кўра, 2 сентябрдан эътиборан кўприк вақтинчалик ёпилган. Хабар қилинишича, кўприк тизимини дастурий ва қурилмавий жиҳатдан яхшилаш мақсадида амалга оширилган. Кўприкнинг қачон меҳмонларни қабул қила олишига оид маълумотлар берилмаган. 

Кўприкнинг узунлиги - 430 метр, кенглиги - 6 метр, баландлиги - 3 метр. Рекордчи кўприк 99та уч қатламли ўта мустаҳкам шиша панеллардан ташкил топган. Кўприк ишга тушган вақтида ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 7:00дан 17:00гача хизмат қилган. 

Кўприкда бир вақтнинг ўзида 600 нафар кишини кўтара олади. 

Аввалги рекорд ҳам хитой кўпригига тегишли бўлган. 2015 йилнинг кузида Шинючжай Миллий паркида 180 метр баландликда 300 метр узунликдаги кўприк очилган. Унинг номи - "Қаҳрамонлар кўприги". 
 

Мавзуга оид