Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея бош вазири ўринбосари – Таълим вазири Ли Чжун Сикни қабул қилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар берган.
Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан ташкил этилган мотам тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди ҳамда Ўзбекистон халқига таъзия билдирди.
Ли Чжун Сик Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ва мамлакат бош вазири Хван Ге Аннинг ҳамдардлик таъзияларини етказди.
Ли Чжун Сик икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланишига умид билдирди.
"Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон республикаси ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланишига умид билдирди", дейилади Жанубий Корея ТИВ хабарида.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан ташкил этилган мотам тадбирларида иштирок этганлиги учун Жанубий Корея делегациясига миннатдорчилик изҳор қилган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025