Ўзбекистон | 00:47
1041
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Рейслар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Boeing 777-300 ва Airbus А330-300 самолётларида амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airports

Жанубий Кореянинг T’way Air лоукостер авиакомпанияси Сеул—Тошкент—Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди, деб хабар беради Uzbekistan Airports.

Қайд этилишича, 23 май куни соат 21:56 да авиакомпаниянинг биринчи TW-431 рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган. Сеулдан келган самолёт анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари эса гуллар билан кутиб олинган. Самолёт бортида 216 йўловчини, жумладан, Кореянинг машҳур BLACKSWAN мусиқий гуруҳини олиб келган.

Фото: Uzbekistan Airports

«Биз бугун йўловчиларимиз учун янги мамлакат – Ўзбекистонни очганимиздан жуда мамнунмиз. Сеулдан Тошкентга ва тескари йўналишдаги биринчи рейслар талаб анча юқори эканини кўрсатди. Биз Узбекистан Аирпортс компаниясига бундай самимий қабул учун миннатдормиз ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятидамиз», — дейди авиакомпания вакили Ким Юнкён.

Рейслар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Boeing 777-300 ва Airbus А330-300 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Фото: Uzbekistan Airports

Маълумот учун, T’way Air — Жанубий Кореянинг Сеулда жойлашган лоукостер авиакомпанияси бўлиб, 2010 йилдан бери парвозларни амалга ошириб келади.

Мавзуга оид