Фан-техника | 00:27 / 06.09.2016
10655
3 дақиқада ўқилади

Японча "Келажак уйи": Panasonic ақлли уй концепциясини намойиш қилди

Ҳар йили Берлинда бўлиб ўтадиган IFA кўргазмасининг одатий экспонатлари - бу  электр маиший техникаси, унинг асессуарлари ва маиший техника. Япониянинг Panasonic компанияси бу йил ўз кўламини ўзгартиришга қарор қилди - у гаджет-шоуда "келажак уй"ини намойиш қилди. 

"Ақлли уй"

Кўргазмада яратилган интерактив турар жой ўзаро ҳамда булут сервислари билан симсиз тармоқлар ёрдамида "мулоқот қилувчи" ўта замонавий маиший техника билан таъмирланган. Компания вакилларининг фикрича, баъзи мамлакатларда бундай уйлар 3-5 йилдан кейин жорий қилиниши мумкин.

"Келажак уйи"да яшовчилар технологияларни барча керакли маълумотларни акс эттирувчи шаффоф сенсор экранлар ёрдамида бошқаришади. Масалан, тизимга киритилган меҳмонхонадаги телевизор. У ишлаётган пайтида оддий экран каби кўринади, аммо экран ўчиқ пайтида бу телевизор эканлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. 

"Келажак ошхонаси"

"Келажак уйи"даги барча техника эгаларининг истакларини бажаришга мўлжалланган. Масалан, ақлли шкаф. Сиз ундан ўзингиз хоҳлаган ичимлигингизни олишингиз мумкин.

"Ақлли ошхона" таом тайёрлашда сизга ёрдам бериши мумкин. Вино жавони танланган масаллиқни индукцион плитали "ақлли" ошхона столи билан "бўлишади". Масаллиқ параметрларига қараб, плита вақт ва ҳароратни белгилайди ҳамда таом тайёрланиш жараёнини назорат қилади. 

Бир вақтнинг ўзида "ақлли" музлатгич уйда ҳамма масаллиқлар бор ёки йўқлигини текширади. 

"Ақлли ошхона" столида овқатнинг совимаслиги учун махсус нуқта мавжуд - белгиланган нуқтага коса ёки ликопчани қўйиб, қопқоғини ёпиб қўйилади. 

Бу жараёнларнинг барчасини смартфонлардан бошқариш  - улар орқали техникани ўчириш ё ёқиш мумкин. 

Уй бекаларининг орзуси

IFA кўргазмасида Panasonic ҳозирча ишлаб чиқариш жараёнида бўлган Laundroid лойиҳасини намойиш этди - "ақлли уй"га бириктирилган робот кийимларни ажратиб, уларни тахлай олади. У кўринишидан ҳар қандай замонавий интерьерга мос келувчи ингичка баланд шкафдек кўринади. Уй эгаси кийимларни кир ювиш машинасидан олиб, унга қўйса бас. 

Panasonic келажакда барча уй бекаларининг орзусини амалга ошириб, кирларни ювиш, қуритиш, тахлаш жараёнларини бир қурилманинг ўзида амалга ошириш мумкин бўлиши учун ҳаракат қилмоқда. Компания вакиллари Laundroid'нинг 2019 йилда бозорга чиқишга тайёр бўлишини маълум қилишди. 

 

Мавзуга оид