Фан-техника | 00:30 / 08.09.2016
10510
1 дақиқада ўқилади

Apple сувга чидамли "ақлли" соатни намойиш қилди

Apple компанияси Сан-Францискода бўлиб ўтаётган кўргазмада Apple Watch Series 2 “ақлли” соатини намойиш қилди. Унинг аввалги гаджетдан асосий фарқи – сувга чидамлилигида.

Соат сузиш вақтида сарфланган калорияларни ҳисоблаб боради.

Унинг ташқи кўриниши ўзгармади. Бироқ унинг ички қисмида аввалги соатдан икки баробар кучли график чип ўрнатилган. Шунингдек, янги технология сабабли дисплей ҳам икки баробар ёруғроқ бўлди.

Apple Watch 2 навигация учун GPS билан жиҳозланган. Югурувчилар учун эса соатда махсус Nike+ иловаси ўрнатилган. Илованинг асосий устунлиги – у вақти-вақти билан фойдаланувчини югуришга ундаб туради ва бунга қўшимча тарзда ташқаридаги об-ҳаво ҳақида ёки фойдаланувчи неча кундан бери югурмагани ҳақида маълумот беради.

Гаджет АҚШда 16 сентябрдан бошлаб 359 доллар нархда сотувга чиқади.

Мавзуга оид