Қирғизистонда алоқа операторлари чорасизликдан интернет тезлигини пасайтирмоқда
Қирғизистон алоқа операторлари чорасизликдан интернет тезлигини пасайтирмоқда. Бу ҳақда Алоқа операторлари уюшмаси ижрочи директори Нурбек Абасканов маълум қилди.
Унинг айтишича, Қозоғистон провайдерлари хизматлари учун нархни 3 баробарга кўтаришган. Қирғизистон компаниялари сарф-харажатларни оптималлаштиришлари керак. "Ҳеч ким даромад ҳақида гапирмаяпти, гап омон қолиш ҳақида кетмоқда, чунки бу нархни кескин оширишдир. Баъзи компаниялар мижозларга нархларни оширмаслик учун интернет тезлигини пасайтиришга бормоқда", деб тушунтирди Абасканов.
Унинг фикрича, Қирғизистон учун ягона йўл Хитой йўналишида ишлаш ҳисобланади. Ҳаттоки трафикнинг ярми Хитойдан келса ҳам, бу Қозоғистон учун уларсиз ҳам ишлаш мумкинлигига ишора бўлади.
Базавий тариф планлари аввалгидек қолди, бироқ интернетга уланиш тезлиги пасайиб кетган. Агар тезлик аввал сониясига 10 мегабитни ташқил қилган бўлса, ҳозирда 3 мегабитни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024