Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
Мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар 2025 йил 10 июнгача ҳолатини қонунийлаштириши керак.

Фото: president.kg
Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 2025 йил 10 июнига қадар ҳолатини қонунийлаштириш имконияти берилади. Бу ҳақда президент Садир Жапаров фармонида белгилаб қўйилган.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасига миграция қоидаларини бузган хорижликларни қонунийлаштириш тартибини белгиловчи вақтинчалик низомни тасдиқлаш топширилди.
Фармонга кўра, визаси ёки яшаш учун рухсатномаси муддати тугаган ёки зарур ҳужжатлари йўқ бўлган, шунингдек, қонуний бўлиш муддати тугагандан кейин мамлакатни тарк этмаган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий тарзда ҳолатини қонунийлаштирса, маъмурий жавобгарликдан қутулиши мумкин бўлади.
Ички ишлар вазирлиги томонидан бундай хориж фуқароларини аниқлаш йўлга қўйилиб, ваколатли органлар улар ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этди.
Қирғизистонда 2025 йилнинг 10 июнидан бошлаб миграция қонунчилигини бузганларни аниқлаш бўйича «Нолегал» кенг кўламли операция бошланиши маълум қилинган эди, мамлакатда ноқонуний мигрантлар сони беш мингга яқин деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид

17:55
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди

17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025