Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик Кенгаши 9 сентябрь куни КХДР бўйича фавқулодда йииғилиш ўтказади
БМТ Хавфсизлик Кенгаши (ХК) 9 сентябрда КХДР бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақида Ренхап агентлигига Жанубий Корея дипломатик доираларида хабар беришди.
КХДРнинг навбатдаги ядровий синовидан сўнг Жанубий Корея, Япония ва АҚШ БМТга Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ташкиллаштиришга оид қўшма сўров билан мурожаат қилишган эди.
Маҳаллий вақт билан соат 9:30да КХДРда 5,0 магнитудали зилзила қайд этилди. Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ва Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга КХДРдаги сейсмик ҳодиса ҳақидаги хабар пайдо бўлгандан кейин Шимолий Корея ўз мамлакатида навбатдаги ядровий синовини ўтказганини маълум қилишди.
Жанубий Корея ҳарбийларининг сўзларига кўра, портловчи қурилманинг кучи тахминан 10 килотонни ташкил қилган, бу январь ойида ўтказилган 6 килотоннли портлаш кучидан деярли икки баробар кўп.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025