Жамият | 18:03 / 15.09.2016
4908
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги авиашоу вақтида енгил самолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Хитойда ўтказилган авиашоу вақтида енгил моторли самолёт қулаб тушиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 4 нафарни ташкил қилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Ҳодиса Хэбей вилоятидаги Шицзячжуан шаҳрида рўй берган. Самолёт ўз чиқишини ўтказиб бўлганидан кейин ҳалокатга учраган. 

Самолёт бортида бўлган учувчи ва яна 3 киши ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган.

Ердагилар орасида қурбонлар йўқлиги айтилган. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид