Спорт | 17:13 / 16.09.2016
6780
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин “Девис кубоги”нинг дастлабки кунги баҳсида ғалаба қозонди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис кубоги жаҳон лигасининг плей-офф баҳсида Швейцария терма жамоаси билан баҳслашмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. 

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтаётган мусобақанинг яккаликлар ўртасидаги дастлабки кунги баҳсларида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Антоин Беллиерга қарши кортга чиқди. Мамлакатнинг биринчи рақамли теннисчиси рақиби устидан 6:3, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Санжар Файзиев эса Ҳенри Лааксоненга имкониятни бой бериб қўйди. 

Ўзбекистон ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи кун якунлари бўйича ҳисоб 1:1 бўлди. Энди жуфтлик баҳсларида Д.Истомин ва Ф.Дўстов меҳмон теннисчилар Ҳ.Лааксонен ва А.Беллиер билан куч синашади.

Мавзуга оид