Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда биринчи марта вояга етмаган болага нисбатан эвтаназия қўлланди
Бельгиялик шифокорлар вояга етмаган оғир аҳволдаги болага нисбатан эвтаназия қўллашди. Бу ҳақида Reuters хабар берди.
2014 йилда барча ёшдаги болаларга нисбатан эвтаназияни қўллашга изн берувчи қонун қабул қилинганидан кейин бу муолажа илк марта амалга оширилиши.
Федерал комиссия ва эвтаназияни баҳолаш қўмитаси раиси Вим Дистельманснинг маълум қилишича, мазкур ҳолат ўтган ҳафтада қайд этилган. У боланинг аҳволи оғир бўлганлигини қўшимча қилди, бироқ унинг касаллиги ва ёшига доир маълумот бермади.
Бельгияда 2002 йилдан эвтаназияга рухсат берилган. Бугунги кунга қадар Бельгия барча ёшдаги аҳволи оғир болаларга нисбатан эвтаназия қўллаш рухсат этилган дунёдаги ягона мамлакат бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
21:13 / 24.03.2025
Белгия давлат идоралари сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради
22:42 / 13.01.2025
Брюсселда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
08:11 / 14.12.2024
Канадада ҳар йигирманчи ўлимга эвтаназия сабаб бўлмоқда
16:29 / 28.11.2024