Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?
Иш вақтида уйқу келиб қолиши барчага яхши таниш бўлса керак. Шундай пайтлар бўладики, иш пайтида кўзларингиз ўзингизга бўйсунмай ёпилиб кетади, мия ҳар қандай вазифани рад этади. Афсуски, иш берувчиларнинг ҳаммаси ҳам бу вазиятни тўғри баҳоламайди: улар овозларини баланд кўтариб, ходимнинг маошини қисқартиришни айтиб, таҳдид қилишлари ҳеч гап эмас. Хўш, бундай вазиятда уйқу билан курашиш учун нималар қилиш лозим?
Совуқ сув
Қаҳва эмас, айнан совуқ сув (муз қўшилган бўлса янада яхши) сизни анча тетиклаштиради. Бундан ташқари совуқ сув организмни етарли регидрация билан таъминлайди ва метаболизм тезлигини оширади.
Ўзингизни ишонтиринг
Фикрлаш кучи мўъжизаларга қодир. Уйқу ҳақидаги ўйларга берилишнинг ўрнига ўзингизни куч-қувватга тўла эканлигингиз ва ишлаш истагида ёнаётганлигингизга ишонтиринг. Тўғри, бу бироз ғалати эшитилиши мумкин, лекин сиз уриниб кўринг ва бу усулнинг фойда беришига ишонч ҳосил қилинг.
Медитация
Медитацияни энг яхши тетиклаштирувчи воситалардан бири, деб аташимиз мумкин. 15 дақиқалик тўғри нафас олиш машқлари мияга дам бериш, организмни кислород билан тўйинтириш ва иш жараёнида диққатни жамлаш учун етарли бўлади.
Ялпизли конфетлар
Ялпиз таъми тетиклаштириш хусусиятига эга. Муҳим ишни бажараётган пайтингизда ялпизли конфет ёки сақични оғзингизга солиб олинг, шунда чарчоқ ҳамда дангасаликнинг ортга чекинишига гувоҳ бўласиз.
Ўрнингиздан туринг
Ўрнингиздан туриб, бирор бир жисмоний машқни бажаринг. Қон тана аъзоларингизни тўлдиради ва метаболик жараёнларни йўлга қўяди, бу эса, ўз навбатида, тана ва мияни ишлашга мажбур қилади. Бино атрофидаги қисқа муддатли сайр ҳам кутилмаган уйқуни ҳайдайди.
Миянгизни уйғотинг
Эринчоқ мияга ҳозир ишлашга тўғри келишини тушунтиришингиз керак бўлади. Бундай дамларда кроссворд ёки шунга ўхшаш мияни уйғотувчи машқни бажаринг. Енгил ақлий меҳнат уйқуни енгишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
17:32 / 18.11.2024
Олимлар уйқу сифатини оширувчи формулани таклиф қилди
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
22:44 / 25.09.2024
Олимлар тезкор уйқуни яхшилайдиган асосий рецепторни аниқлади
22:03 / 15.09.2024