ИШИДнинг собиқ асираси БМТ яхши ният элчиси бўлди
ИШИД гуруҳи эгаллаб олган ҳудудда қолиб, террорчилар қўлида асирликни бошидан кечирган язидий аёл БМТ яхши ният элчиси этиб тайинланди, деб ёзмоқда Time журнали.
23 ёшли Надия Мурод Бази Таха қулликни бошидан кечирган инсонларнинг ғурурини ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланади.
Ўтган йили БМТ ХКга бошидан кечирганларини ҳикоя қилиб берган эди. У 2014 йилда ИШИД жангарилари томонидан асир олинган ва террорчиларнинг эркаклар ва ўғил болалар ўлдиришига гувоҳ бўлган. Бундан ташқари, у бошқа асир олинган аёллар сингари жинсий тажовузга учраган. Надияни бир неча маротаба сотиб юборишган.
БМТ гиёҳвандлик ва жиноят бошқармасининг қайд этишича, Надия Мурод қулликни бошидан кечирган илк элчидир.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024