Жамият | 09:02 / 18.09.2016
12750
1 дақиқада ўқилади

АҚШда суд залида зўравон прокурор ёрдамчисига ҳамла қилиб қолди

АҚШнинг Лансинг шаҳрида судланаётган зўравон суд залида прокурор ёрдамчисига ҳамла қилиб қолди. Ушбу ҳолат тасвирланган лавҳалар интернетда чоп этилди.

Видеода кўринишича, жинсий зўравонликда айбланаётган 35 ёшли Жошуа Хардинг қўлида пичоқ билан прокурор ёрдамчиси Жонатан Ротга зарба бермоқчи бўлган, бироқ ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан вақтида тўхтатиб қолинган.

Маълум қилинишича, судланувчи суд залига тўғри турмадан олиб келинган. У судга киришда турмада қилинадигандек металл қидиргич орқали ўтмаган.

Ушбу воқеадан кейин полиция суддаги хавфсизлик муаммосини қайта кўриб чиқмоқчи.

Мавзуга оид