Жамият | 08:48 / 19.09.2016
6873
2 дақиқада ўқилади

Сўров: Америкаликларнинг катта қисми АҚШдаги ОАВга ишонмайди

Гэллап институти ўтказган тадқиқотга кўра, АҚШ фуқароларининг асосий қисми маҳаллий нашрларга ишонмайди.

Тадқиқотда маълум бўлишича, 32 фоиз киши мамлакат ичкарисидаги ва ташқарисидаги воқеаларнинг журналистлар томонидан ҳаққоний ёритилишига ишонч билдирган. Ўтган йилги тадқиқотда бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этганди.

Америкаликларнинг ОАВга ишончи даражаси пасайишига сайловолди кампаниялари сабаб бўлди. Аҳолининг фикрича, Ҳиллари Клинтон нашрлар томонидан ҳаддан ортиқ даражада қўллаб-қувватланмоқда ва ундан идеал сиёсатчи сиймоси яратилмоқда. 

Шунингдек, америкаликлар блогерликнинг оммалашиб кетиши ортида журналист сифатида тан олинишнинг талаблари даражаси кескин тушиб кетганини қайд этишган.

Сўровномада иштирок этганлар йирик телеканаллар ва нашрларнинг тўқиб-бичишлари ҳамда оғмачилигидан норозиликларини билдиришган.

Хусусан, танқидчи Лайонелл RT телеканалига берган интервьюсида гап "ёлғон тўқишда" ҳам эмас. Унинг фикрича, Америкадаги исталган нашрни маълум мақсадда фойдаланиш учун сотиб олиш мумкин ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, ОАВ нуфузи 1976 йили энг юқори даражасига эришганди. Ўшанда америкаликлар Вьетнамдаги уруш бўйича журналистик текширувлар ҳамда Уотергейт иши ҳақида кўпроқ билишга қизиқишган. Ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб эса, журналистларга ишонч камайиши кузатилган.

Мавзуга оид