Жамият | 14:59 / 20.09.2016
5473
2 дақиқада ўқилади

Сингапурлик ошпаз ўзи тайёрлайдиган қайланинг таркибини катта пулга сотмоқчи

Фото: EPA

Икки ой муқаддам анъанавий маҳаллий "чикен райс" (гуручли товуқ) таоми учун Michelin юлдузини қўлга киритган сингапурлик ошпаз Чань Хун Мэн ўз қайласининг таркибини сотувга қўйди. Channel NewsAsia телеканалининг хабар қилишича, гастроном унинг маҳсулотини 2 млн сингапур (1,4 млн АҚШ доллари) долларига баҳолаган. Унинг ошхонасидаги бир марталик таом эса бундан 2 млн марта арзон туради. 

Албатта, Чаннинг таъкидлашича, у аслида "нафақат зарурий маҳсулотлар сирини сотиш ниятида, балки Сингапур ташқарисида тамаддихоналар тармоғини ташкил этишни режалаштираяпти". Бош ошпазнинг фикрича, бизнес бўйича салоҳиятли ҳамкорлар "унинг маҳсулотини хорижга чиқишини таъминлаш баробарида сифати ва мазаси сақланишини таъминлаши керак". Унинг тан олишича, Чань бир неча маротаба музокаралар ўтказган, аммо барчаси муваффақиятсиз якунланган. 

Шунга кўра, ҳозирча Чан ўз дўстлари билан Сингапур ҳудудида бизнесини кенгайтириш ишлари билан машғул. 

Мавзуга оид