Жамият | 17:59 / 23.09.2016
7635
2 дақиқада ўқилади

Comedy Woman лойиҳасининг жорий таркиби ўз фаолиятини якунлайди

Деярли 10 йил давомида Россиянинг ТНТ телеканали орқали ўзининг ҳазиллари билан мухлисларни хурсанд қилиб келаётган Comedy Woman шоусида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида Лайф нашри хабар берди

Маълум бўлишича, дастурнинг бугунги кечки сонида унинг продюсери Наталья Еприкян шоунинг ҳозирги таркиби тарқалаётгани ва лойиҳада янги кастинг йўлга қўйилиши ҳақида эълон қилади. Бир неча кун аввал Наталья Андреевна ҳазилкаш аёлларга "уйга кетишлари мумкинлиги" ҳақида хабар қилган эпизод съёмкаси бўлиб ўтди. Продюсер бу сўзларни ҳазил шаклида айтган бўлишига қарамай, манбанинг билдиришича, гап ҳақиқатда ҳам Comedy Woman иштирокчилар таркибини ўзгартириш ҳақида бормоқда. 

Еприкяннинг қарори барча учун мутлақо кутилмаган ҳол бўлди, ахир лойиҳанинг янги мавсумига яқиндагина старт берилганди-да! Телекўрсатувнинг бундан кейинги тақдири ҳозирча номаълум: унинг иштирокчилари вазиятга изоҳ беришдан бош тортишмоқда. 

Шу боис Наталья Еприкян ўз қарорига ўзи изоҳ берди. 

"Comedy Woman доимий равишда ривожланиб боради, бир жойда қотиб қолмайди. Ҳар қандай шоуга эртами-кечми ўзгаришлар, янги чеҳралар ва ёшлар керак бўлади, баъзан эса жорий таркибни тўлиқ ўзгартиришга тўғри келади, - дея вазиятга изоҳ берди Наталья. Шу билан бирга у тез кунларда лойиҳага янги иштирокчиларни жалб қилиш бўйича кастинг эълон қилинишини айтди. Ҳозирги таркибнинг тақдири эса индивидуал тартибда ҳал қилинади", - деди продюсер.

Мавзуга оид