Ўзбекистон | 10:34 / 24.09.2016
13068
3 дақиқада ўқилади

24 сентябрь тонгги дайжести

23 сентябрь туни ва 24 сентябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев янги қонунни имзолади

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» қонунни имзолади.

>>> Батафсил.

Картон қутиларда сақланаётган чақалоқлар

Венесуэладаги шифохонада янги туғилган гўдакларнинг картон қутиларда ухлаётгани тасвирланган қалбларни ларзага келтирувчи бу ҳолат тармоқларда тарқалиб кетди.

>>> Батафсил.

31 та бармоқли бола туғилди

Хитойда ноодатий ирсиятга эга бола туғилди: Чжэцзян вилоятида туғилган болада 31 та бармоқ – 15 та қўл ва 16 та оёқ бармоғи бор.

>>> Батафсил.

Россияда даҳшатли жиноят қилган ўзбекистонлик

Россиянинг Саратов вилояти прокуратураси аввал судланган, 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Уйғун Боброевга нисбатан очилган жиноий иш бўйича айблов ҳукмини тасдиқлади.

>>> Батафсил.

Руминия ва Филиппинда кучли зилзила

Руминияда 24 сентябрда 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди. Шунингдек, Филиппин жанубида 6,5 магнитудали зилзила юз берди

>>> Батафсил.

Шнобель мукофоти-2016

22 сентябрь куни Сандерс театрида 26-маротаба Шнобель мукофоти тақдирлаш маросими ўтказилди.

>>> Батафсил.

Google компанияси Twitter’ни сотиб олишга қизиқмоқда

Twitter бир неча технологик  ва медиакомпаниялар билан ўзини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб маълум қилди CNBC.

>>> Батафсил.

Футболчиларни яшин уришига оид 10 ҳодиса

Шу йилнинг 21 сентябрида Рубцовск талабалар жамоалари ўртасидаги футбол ўйин вақтида металл дарвозага яшин келиб урилгани, бунинг оқибатида дарвоза яқинидаги тўрт нафар ўйинчи яшин токидан зарарлангани хабар қилинган эди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон дарвозабонининг ажойиб голи

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда КХДР учрашуви бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

Тановул қилинган ширинликлар учун қанча масофа югуриш керак?

Run Russia жамияти тановул қилинган ширин егуликларга "ҳақ тўлаш" учун қанча масофа югуриш кераклигини ҳисоблаб чиқди.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид