Швейцарияликлар ўз ортларидан махсус хизматларга кузатишга рухсат беришди
Швейцария аҳолиси референдум давомида разведка хизмати ваколатларини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ташаббусни 65,5 фоиз овоз берувчилар қўллаб-қувватлаган.
Бунга қарши чиққанлар мамлакатнинг 26 кантони ёки ярим кантонидан бирортасида ҳам кўпчилик овоз йиға олмади. Улар бу чора фуқаролар эркинликларини бузишидан хавотирланмоқдалар Халқ ихтиёрига олиб чиқилган қонунга кўра, ҳукумат телефонларни тинглаш, электрон почтани кузатиш, шахсий ҳудуд ортидан кузатув олиб бориш ҳуқуқини олади. Ташаббус тарафдорларининг фикрича, бунинг барчаси террорчилик хавфи шароитида хавфсизликни оширишга имкон беради.
Ҳукуматда махсус хизматлар бу ваколатлардан тахминан бир ойда бир марта энг шубҳали одамлар ортидан кузатиш учун фойдаланишлари айтилди. Кузатув олиб бориш ҳақидаги қонун ўтган йили қабул қилинганди, бироқ у кучга кирмаганди, чунки унга қарши чиқувчилар уни қайта кўриб чиқишга етарли миқдорда имзо тўплай олгандилар.
Бундан ташқари, швейцарияликлар референдумда пенсияларни 10 фоизга ошириш масаласи бўйича ҳам овоз бердилар. Овоз берувчилар сўллар томонидан билдирилган таклифни қабул қилишмади. Бундан ташқари, референдумда 2050 йилгача "яшил иқтисодиёт"га ўтиш ташаббуси ҳам маъқулланмади. У ҳам пенсияни ошириш каби жуда серхаражат ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
14:50 / 25.09.2024
Швейцария парламенти Голодоморни геноцид деб тан олди
23:10 / 22.09.2024