Жолининг сиёсий амбициялари оилавий можаролари сабаби сифатида талқин этилди
Ҳолливудда 21 асрнинг энг шов-шувли ажрашуви сифатида кўрилаётган Брэд Питт ҳамда Анжелина Жолининг оиласи бузилиши актрисанинг сиёсий амбициялари ортидан юзага келган. Бу ҳақда TMZ нашри жуфтликка яқин манбасига асосланган ҳолда хабар қилди.
Нашрда ёзилишича, гўёки Жоли БМТ бош котибига айланиш борасида ширин хаёлларга берилган ва бу мақсад йўлида 2 нафар сиёсий маслаҳатчи ҳам ёллаган. Питт эса унинг БМТ элчиси сифатидаги хайрия ишларидаги фаолиятига ҳеч қачон қаршилик кўрсатмаган. Лекин у зиддиятлар ҳудудидан 2 нафар қочқин бола билан қайтганидан кейин муаммолар юзага келган. У Питтдан ўзи билан бирга Сурияга боришини сўраши эса "сабр косасига тўкилган охирги томчи" бўлган.
24 сентябрь куни Буюк Британиядаги Daily Mail нашри Жолининг бир неча ҳафта олдиноқ Малибудан ойига 95 минг долларлик уй ижарага олгани ҳақида хабар берди. Айни вақтда актриса шу уйда 6 фарзанди билан бирга истиқомат қилаётгани айтилган.
Жоли Питт билан никоҳ муносабатларини узиши бўйича ариза топширгани 20 сентябрь куни маълум бўлганди. Нашрларда бунга Жоли Питтнинг оталик вазифаларини кўнгилдек бажармаяпти деб ҳисоблаётгани сабаблиги айтилган. У суддан болаларни ўзида қолдиришни, шунингдек, Питтга дам олиш кунлари болалар билан учрашишга рухсат беришни сўраган.
Кейинчалик турли манбаларда МҚБ Питтнинг фарзандларига бешафқат муносабатда бўлиб келгани ҳақидаги маълумотларни текшириши хабар қилинди.
Жоли 2001 йилдан буён БМТнинг кўнгилли элчиси ҳисобланади. Шу вақтгача у Ливан, Ироқ, Сурия ва Иордания каби мамлакатларда инсонпарварлик миссиялари юзасидан бўлган.
41 ёшли Жоли ва 52 ёшли Питтнинг муносабатлари 2005 йилда бошланган, жуфтлик 2014 йилнинг августида турмуш қурганди. Улар биргаликда 3 нафар асраб олинган болани - камбожалик Мэддокс, вьетнамлик Пакс ва эфиопиялик Заҳарани, шунингдек, 3 нафар биологик фарзандлари - Шайло, эгизаклар Нокс ва Вивьенни биргаликда тарбиялаб келишаётган эди.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024