Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple қурилмалари саломатлигингизни назорат остига олади
Американинг 5 мингдан ортиқ шифохона, лабаратория ва дорихоналари билан алоқа ўрнатиб, мижозлар ҳақидаги маълумотларни тўпловчи ҳамда уларни бирлаштирувчи Gliimpse тиббиёт сервисининг харид қилиниши Apple'нинг соғлиқни сақлаш соҳасига жиддий эътибор қаратаётганидан далолат беради.
Компания ишга қабул қилган соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўплаб экспертлар "олма" қурилмалари эгаларининг соғлиғига доир маълумотларни таҳлил ҳамда талқин қилишга ёрдам беришлари керак бўлади. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Ҳозирида компания Apple Watch учун янги иловалар устида ишламоқда: улар уйқу сифатини кузатиш, юрак уриш частотасини талқин қилиш ва шу каби бошқа вазифаларни бажариши мумкин бўлади.
Apple'нинг HealthKit платформаси мавжуд бўлиб, у олинган маълумотларни талқин қилиш имконини беради. Компания "тиббий" жамоасининг мақсади - HealthKit'ни ташхис қўйиш воситасига айлантиришдан иборат. Бугунги кунда тиббиёт соҳаси икки муаммога дуч келмоқда: бир томондан - беморнинг соғлиғига доир маълумотларни бир шифохонадан бошқасига ўтказиш, бошқа томондан - тўғри ташхис қўйиш ва даволаш муолажаларини белгилаш учун катта ҳажмдаги маълумотларнинг орасидан энг кераклисини аниқлаш. HealthKit бу масалаларни ҳал қилишда ёрдам бериши кўзланган.
Мавзуга оид
15:41 / 02.04.2022
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чироқчида сайёр қабул ўтказмоқда
07:27 / 02.04.2022
Чет эл фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланди
08:01 / 29.03.2022
Апрелда олис ҳудудларда махсус контейнерли 1 700 та тиббиёт пункти ташкил этилади
15:38 / 24.03.2022