Ўзбекистон | 20:35 / 27.09.2016
17018
3 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 27 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 27 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Тошкентда кимлар прописка қилиниши мумкинлигига ойдинлик киритилди

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати» га ўзгартишлар киритилди.

>>>  Батафсил.

Ўзбекистонда ички ишлар ходимларига ғайриқонуний тинч намойишларни бартараф этишда қурол қўллаш тақиқланган

Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимлари куч ишлатмасдан, жамоат тартибини бузмасдан ўтказилаётган ғайриқонуний йиғилишлар, митинглар, намойиш, оммавий чиқиш ва пикетларни бартараф этишда махсус воситалар, шу жумладан, газли ва шикастлантирувчи қурол қўллаши тақиқланади.

>>> Батафсил.

Тарихнинг зарҳал саҳифаси: Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўз устози билан

1999 йилнинг 22 декабри. Ҳукумат мажлисларидан бирида 90 ёшга яқинлашган отахон оташин нутқ сўзлади.

>>> Батафсил.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ҳоким ўзгарди

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан  ташқари ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар қилинган.  

>>> Батафсил.

Пентагон раҳбари: Россия ва Шимолий Корея АҚШга ядровий хавф солмоқда

Пентагон раҳбари Эштон Картер Россия дунёда ядровий барқарорликни сақлаш тамойилига амал қилмаслигини ва "Россия ҳамда Шимолий Корея АҚШга ядровий хавф солади", деб ҳисблашини айтди.

>>> Батафсил.

Калифорния АҚШдан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказиши мумкин

Американинг "Yes California!" ҳаракати штатнинг АҚШдан ажралиб чиқиш масаласи бўйича референдум ташкил қилишни режалаштирмоқда. Мазкур ҳаракат етакчиси Луис Маринелли Москвада бўлиб ўтган "Миллатлар мулоқоти" форуми якунларига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.  

>>> Батафсил.

Қозоғистонда даҳшатли қотиллик: мамлакат ИИВ вазири бу ҳақда ўз фикрларини билдирди

Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов Олмаота вилоятида уч ака-уканинг ўлдирилиши тафсилотига ойдинлик киритди.

>>> Батафсил.

YouTube видеоларни юклаш ва офлайн тарқатиш имконини берувчи иловани тақдим этди

АҚШнинг Google компанияси YouTube Go иловасини тақдим этди. Мазкур илова ёрдамида видеохостинг хизматидан видеолавҳаларни телефонга юклаб, сўнгра уни Bluetooth воситасида тарқатиш мумкин бўлади.

>>> Батафсил.

«Император» 40 ёшда. Тоттининг футболдаги ҳаёти ҳақида 10та факт

Бугун италиялик ҳужумчи Франческо Тотти 40 ёшни қаршилади.

>>> Батафсил

Мавзуга оид