Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Туркия ҳамкорликнинг уч йиллик дастурини ишлаб чиқади
Расмий Москва ва Анқара уч йиллик муддатга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни тиклашга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Бу ҳақда, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарадаги Атилим университетида қилган чиқишида сўз юритган.
«РФ ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси 30 млрд доллардан ошиб кетди. Бундан ташқари, билвосита савдо ҳажми 15 млрд долларни ташкил этган. Ўтган 7 ойлик инқироз даври бизларнинг иқтисодий ҳамкорлигимизга жиддий салбий таъсир кўрсатди. Ҳозирда, 2016—2019 йилларга мўлжалланган махсус чоралар дастури устида иш олиб борилаяпти. У тадбиркорлар учун ўзига хос “йўл харитаси” бўлиши лозим ва бир-бир ярим йилларда аввалги даражага чиқиш ва кейинчалик ундан ўтиб кетишга имкон бериши керак», — дея Карлов сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости агентлиги.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025