Спорт | 14:35 / 28.09.2016
5713
1 дақиқада ўқилади

Карлос Тевес 32 ёшидаёқ фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоаси  ҳужумчиси Карлос Тевес фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганини маълум қилди.

“Катта эҳтимол билан йил охирида “Боку”ни тарк этарман. Фаолиятимни якунлаш борасида ўйламоқдаман. Чарчадим.

Тез орада оилам ва агент билан футболдан кетишим борасида суҳбатлашаман ва бир қарорга келаман. Ҳозирча билмайман”, – дейди Тевес.

Ўтган йили 32 ёшли футболчи “Боку” Хуниорс”га қайтди ва жамоа билан мамлакат чемпионига айланди.

Мавзуга оид