Сингапурлик 17 соат вақт мобайнида 2 ёшли болани гаровда ушлаб турди

Сингапур полицияси 28 сентябрь куни 17 соат вақт мобайнида икки яшар болани гаровда ушлаб турган шахсни ҳибсга олди. Channel NewsAsia телеканалининг хабар беришича, махсус операция ўтказилаётган вақт болага зарар етмаган.
Дастлабки тергов-суриштирув ишларига кўра, 39 ёшли эркак боланинг онаси билан жанжаллашиб қолган. Полицияга ҳолатни тушунтирган эркак "хотини билан дўстона муносабатда бўлган"ини айтган. Узоқ олиб борилган музокараларга қарамай, жиноятчи муросага келмаган. Шундан сўнг кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидаги хонадонга бостириб кирилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари боланинг онасини гиёҳванд моддалар сақлаш ва тарқатишда айблаб, қўлга олишган. Ҳибсга олинган эркак ҳам гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосида гумон қилинмоқда.
Айни дамда болакай шифокорлар кўригидан ўтказилган. Шундан сўнг унинг кейинги ҳаётига ойдинлик киритилади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди

21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди

11:53 / 11.02.2025
Сингапурда ҳарбий денгиз дронлари навбатчилик қилишни бошлади

21:28 / 27.01.2025