Ўзбекистон | 12:25 / 29.09.2016
14249
2 дақиқада ўқилади

Грузия Ўзбекистонга цитрус мевалар экспортини йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Аджар автоном республикасининг қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Руслан Коридзе ва вазирликнинг ахборот маслаҳат департаменти раҳбари Карло Кеклидзедан иборат Грузия делегацияси цитрус мевалар экспорт имкониятларини тақдим этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақида "Туркистон-пресс" маълум қилди

28 сентябрда Грузиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган учрашувни мамлакат элчиси Константин Жгенти очиб берди. У цитрус мевалар доимо Грузиянинг фахри бўлиб келганлигини таъкидлади. Сўнгги йиллар ичида юқори сифатга ҳосилни йиғиш, уни ташиш ва сақлаш бўйича замонавий технологиялар қўшилганлигини алоҳида қайд этди. Грузия Россия ва Украинага цитрус меваларни экспорт қилади, ҳозирда у бу йўналишда янги бозорлар ва ҳамкорларни изламоқда. 

Руслан Коридзенинг сўзларига кўра, тахминан 20-21 октябрда Ўзбекистон тадбиркорлари учун Ажарияга бизнес-тур режалаштирилмоқда. У Грузиядаги тахминан 40 корхонанинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтди. 

Ўзбекистон ОАВ ва тадбиркорлари билан ўтказилган учрашувда Грузиядан цитрус меваларни экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди, шунингдек замонавий Аджария, унинг машҳур маркази - Батуми тараққиёти, шу жумладан сайёҳлик имкониятлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Элчининг сўзларига кўра, Грузия ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши икки томонлама ҳамкорлик ривожига жуда катта ҳисса қўшган бўлар эди. Грузия маҳсулотларининг янада кенг экспортини ташкиллаштириш чартер авиарейсларни ҳам ўрнатишга имкон бериши таъкидланди. 

Грузия делегациясининг уч кунлик ташрифи дастурига музокаралардан ташқари, Ўзбекистон бозорини ўрганиш ва аҳоли эҳтиёжларини таҳлил қилиш мақсадида пойтахтдаги супермаркетлар, дўконлар ва бозорларни кўздан кечириш ҳам киритилган. 

Мавзуга оид