Жамият | 00:25 / 30.09.2016
13570
1 дақиқада ўқилади

Пластик жарроҳ операция вақтида рақсга тушди

Колумбияда пластик жарроҳ ва ҳамшира операция вақтида рақсга тушди. Бу "ижро" видеога олиниб, интернетда чоп этилгандан кейин кўплаб изоҳларга учради. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.
      
Воқеа Медельин шаҳрида юз берган. Видеода шифокор ва ҳамшира операция хонасида мижоз тепасида туришгани ва операция авжи палласида, яъни жарроҳлик столида ётган мижознинг қорни кесилган ҳолатда эканлиги тасвирланган. Сўнгра шифокор ва ҳамшира қувноқ мусиқа садоларига мижознинг ёнидан кетмай туриб бирданига рақсга туша бошлаганлар.

Колумбия мутассадилари ушбу видео билан қизиқиб қолишди. Ҳозир бу видео атайлаб саҳналаштирилгани ёки чинлиги аниқлаштирилмоқда. Агар воқеа ҳақиқатан юз берган бўлса, унда жарроҳ лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин.

 

Мавзуга оид