Жамият | 10:05 / 30.09.2016
16058
1 дақиқада ўқилади

"Зарғалдоқ пода": британиялик 800 та қўйини зарғалдоқ рангга бўяб чиқди

Британиялик фермер Пип Симпсон 800 та қўйини ўғрилардан ҳимоялаш учун зарғалдоқ рангга бўяб чиқди, деб хабар бермоқда The Daily Star.

Симпсон ўғриликлар туфайли охирги 4 йил ичида 300 та қўйини йўқотган ва шунинг учун қўйларини бошқа қўйлардан фарқли қилишга қарор қилган.

Фермер ўз ҳаракатларини одамлар бундай қўйларни сотиб олмасликлари билан асосламоқда. Унинг айтишича, зарғалдоқ ранг харидорларга қўйлар ўғирланган бўлиши мумкинлигидан дарак беради ва уларни хариддан қайтаради. Шу тариқа, фермернинг подасидан қўй ўғирлаш бефойда бўлади.  

Маълум қилинишича, бўёқ зарарли моддаларга эга эмас ва қўйлар саломатлигига зиён етказмайди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари чорванинг ўғирланиши фермерлар учун жиддий муаммо эканлигини тан олмоқдалар. Улар берган маълумотларга кўра, фермерлар чорва ўғирланишидан кўрадиган молиявий зарар бир йилда 4 млн фунт стерлингга етади.