Жамият | 07:52 / 01.10.2016
13181
1 дақиқада ўқилади

АҚШда полициячилар тақиб вақтида 6 ёшли болани отиб ташлашгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари АҚШ полицияси томонидан 6 ёшли боланинг ўлдирилишини кескин қораламоқдалар. Полициянинг айтишича, улар бу ҳолатда ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилганлар.    

Воқеа ўтган йили содир бўлган, бироқ бунинг видеоси эндигина чоп этилди.

Марксвилл шаҳрида полициячилар тахминий жиноятчини тақиб қилиш вақтида унга қарата ўқ узишган. Полициячиларнинг айтишича, автомобилдаги жиноятчи хавф солган.

Бироқ видео полициячилар версиясини инкор қилмоқда, чунки гумонланувчи қўлларини тепага кўтариб, таслим бўлишига ишора қилишига қарамасдан, полиция уни ўққа тутган.

Полициячилар ўқ узишни тўхтатиб, гумонланувчи машинаси ёнига келишганда гумонланувчи ёнида унинг фарзанди ҳам ўлик ҳолда ётганини кўришган.

Полициячиларнинг айтишича, улар автомобилда бола борлигини билишмаган.

Мавзуга оид