Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги турмадан қочганлар сони 470 кишига етди
Бразилия ҳукумати Сан-Паулудаги турмадан тартибсизликлар вақтида қочган маҳбусларнинг аниқ сонини маълум қилди, деб хабар бермоқда Folha de Sao Paulo нашри.
Аввалроқ 200 маҳбус қочгани маълум қилинганди. Охирги маълумотларга кўра, турмадан 470 га яқин маҳбус қочган.
Полиция вакилларининг айтишича, маҳбуслар исён кўтариб, ёнғин уюштириб, қочиб кетганлар.
Таъкидланишича, айни вақтда полиция 338 қочоқни тутишга муваффақ бўлган.
Турмада исён кўтарилишига унинг меъёридан тўлиб-тошгани сабаб бўлган. Турмада меъёрдагидан 800 га кўпроқ маҳбус сақланган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025