Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини бошқарди

© AP Photo
1 октябрдан бошлаб Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини бошқаради. Айнан мана шу ойда БМТ Бош котиби номзодига сайлов жараёни якунланиши эҳтимоли бор.
ХКнинг биринчи йиғилиши ойлик иш дастури келишиб олингач, 3 октябрда бўлиб ўтади. Айни дамда Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасида 20та мажлис ўтказилади. Кенгаш октябрь ойида муҳокама қиладиган мавзулар Африкадаги зиддиятлар: Суданнинг Дурфуридаги вазият, Конго демократик республикаси, Мали, Марказий Африка республикаси, Жанубий Судан, шунингдек, Яқин Шарқ муаммоси: Сурия, Ливан, Яман бўлади. Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган ҳар кварталлик музокаралар 19 октябрда ўтказилиши режалаштирилган.
5 октябрда Хавфсизлик Кенашида БМТ Бош котиблигига янгича форматда овоз бериш бўлиб ўтади.
Маълумот учун: БМТ ХК 15 давлатдан иборат: 5 доимий ва 10 доимий бўлмаган аъзолар. Улар ҳар икки йилда сайланишади. Айни дамда Хавфсизлик Кенгашига Ангола, Венесуэла, Миср, Испания, Малайзия, Янги Зеландия, Сенегал, Украина, Уругвай, Япония доимий бўлмаган вакиллардир. Кенгашнинг доимий аъзолари Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция ҳисобланади.
Мавзуга оид

10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади

21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ

20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди

23:35 / 14.05.2025