Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ericsson компанияси Швецияда 3,9 минг иш ўрнини қисқартиришини эълон қилди
Швециянинг телекоммуникацион қурилмалар ишлаб чиқарувчи Ericsson компанияси ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот бўлимларида 300 мингга яқин иш ўрнини қисқартирмоқчи. Шунингдек, компаниянинг 900 маслаҳатчиси ўз ишидан айрилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Жорий йилда қиймати 25 фоизга тушиб кетган швед компанияси ҳозирда компанияни июлда тарк этган Ханс Вестберг ўрнига янги бош директор изламоқда. Компания қисқартиришлар ҳақида 4 октябрда эълон қилди.
"Бу чоралар компаниянинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун зарур", деб айтди компания бош директори вазифасини бажарувчи Ян Фрикхаммар.
Ишчи ўринларнинг қисқартирилиши Швецияга зарба бермоқда, бу ерда Ericsson мамлакатдаги энг йирик иш берувчи корхоналардан бири ҳисобланади. Сиёсатчилар ҳам, касаба уюшмалари ҳам компанияда иш ўринларини сақлаб қолиш учун барча имкони бор ишни қилдилар.
Ҳозирда компаниянинг Швециядаги корхоналарида 16 минг киши ишлайди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025