Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия термаси футболчиси Владимир Вайсс ҳибсга олинди
Словакия терма жамоаси яримҳимоячиси Владимир Вайсс мамлакат пойтахти Братислава шаҳрида полиция томонидан ҳибсга олинган.
Қатарнинг "Ал-Гарафа" жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи Словакия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 саралаш мусобақаси доирасида 8 октябрь куни Словения, 11 октябрь куни Шотландияга қарши ўйинларда иштирок этиш учун ватанига келганди. Эндиликда у бу учрашувларда ўйнамайди.
Daily Record нашри хабарига кўра, футболчини йўл патрул хизмати ходимлари тўхтатиб, қонида алкогол миқдорини аниқлаш борасида тест ўтказишни таклиф қилишган. Вайсс эса бундан бош тортган. Натижада футболчи полиция маҳкамасига олиб кетилган.
Словакия терма жамоасининг бош мураббийи Ян Козак бу воқеадан хавотирда эканини билдириб, Вайсс билан боғлана олмаётганини маълум қилди.
"У айбдор ёки айбдор эмаслигидан қатъи назар энди олдиндаги учрашувларда бизга ёрдам бера олмайди. Биз ўйинларга яхши шароит ва муҳитларда тайёрланишимиз керак эди. У таркибнинг асосий футболчиларидан бири, Словакияда шундоқ ҳам тажрибали ва маҳоратли футболчилар етарли эмас", дея афсусларини билдирган мураббий.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
18:13 / 04.04.2025
Словакияда 350 тагача айиқни отишга рухсат берилди
09:21 / 29.03.2025
Словакия ўзбекистонлик ишчилар учун алоҳида виза квотасини белгилайди
11:32 / 22.03.2025