"Тоттенҳэм"нинг собиқ футболчиси клубдан 8 миллион евро товон пули ундирди

“Тоттенҳэм”нинг собиқ футболчиси Радван Хамед клубдан 8 миллион фунт евро қийматида товон пули ундирди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берди.
Суд 10 йиллик суриштирув ишларидан сўнг жамоага шундай айбловни қўйган. “Тоттенҳэм” собиқ футболчининг соғлигига путур етказишда айбланмоқда. Хамед 2016 йилда клубга 17 ёшида келган. У тиббий кўрикдан ўтиш вақтида юрагида муаммолар борлиги аниқланган, аммо кардиолог Хамедга майдонга тушишга рухсат берган. Натижада, футболчи илк учрашувидаёқ хушидан кетиб қолади. Футболчининг юраги тўхтаб қолган. Кейинчалик унинг мия фаолиятига кескин путур етганлиги аниқланган.
Радваннинг отаси Раймонд Хамед ўғлининг жароҳатида клуб шифокори Миллсни айблади. Суд эса 70 фоиз айбни «Тоттенхэм»да, 30 фоизи эса кардиологда экани борасида ҳукм чиқарган.
Мавзуга оид

17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди

12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди

09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади

12:05 / 22.05.2025